Хитойда бир вақтнинг ўзида 15 та осмонўпар бино бузиб ташланди — видео
Хитой жанубидаги Куньмин шаҳрида бир вақтнинг ўзида қурилиши тугалланмаган 15 та осмонўпар бино бузиб ташланди. Бу ҳақда «The Paper» маҳаллий нашрига таяниб, «Униан» хабар берди.

Қайд этилишича, бинолар бузилиши 27 август куни содир бўлган. Таъкидланишича, бунга қурувчи 7 йил давомида қурилишни якунлай олмагани сабаб қилиб кўрсатилган. Бузишга тайёргарлик 23 августда бошланган ва тўрт кун давом этган.
Маълум бўлишича, жараёндан олдин яқин атрофдаги дўконлар ёпилган, одамлар бинолардан эвакуация қилинган ва йўллар тўсилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хизмати ходимлари билан бирга ҳудуд бўйлаб навбатчилик қилган.
Аввалроқ Хитойда 29 соатдан кам вақт ичида 10 қаватли бино қурилганди. Шунингдек, Хитойда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилган.