АҚШнинг Афғонистондаги ҳаво ҳужумида ИШИДнинг 2 раҳбари йўқ қилинди

АҚШнинг Афғонистонга уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ИШИДнинг икки етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «U.S. Air Force»

Маълум бўлишича, ушбу хабарни генерал-майор Уилям Тейлор 28 август куни Пентагонда бўлиб ўтган брифингда маълум қилган. «Мен тасдиқлай оламанки, янги маълумотларга кўра, ИШИДнинг юқори мартабали иккита вакили ўлдирилган ва биттаси яраланган», — деган у.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби эса АҚШ Афғонистондаги хавфсизлик таҳдидлари билан боғлиқ вазиятни доимий кузатиб бораётганини таъкидлаган. Айтилишича, Вашингтон бўлиб ўтган воқеалардан кейин ҳам 31 августгача чекиниш операциясини якунлаш қароридан қайтмаган. 28 август ҳолатига кўра, Кобулдан АҚШнинг 5,4 минг нафар фуқароси эвакуация қилинган. Шу билан бирга, 117 минг афғонистонлик ҳам мамлакатдан олиб чиқилган.

Маълумот учун, ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Аввалроқ АҚШ Афғонистондаги ИШИД ҳаракати жангариларига қарши махсус операция ўтказгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Кобул аэропортида ИШИДнинг 3 нафар террорчисини қўлга олгани айтилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023