Бекобод шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби вафот этди
Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Илҳом Жўраев вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Илҳом Жўраев 1984 йилда Бекобод туманида туғилган. Шунингдек, марҳум Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаб, қисқа фурсат ичида Бекобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига раҳбар этиб тайинланганди.
Аввалроқ Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари юрак ҳуружидан вафот этгани маълум қилинган. Шунингдек, Сурхондарёда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ўзини осиб қўйгани хабар қилинган.