Бугун оқшоми. Ўзбек-хитой вакцинасининг сўнгги синов натижалари, камбағаллик чегараси, Паралимпиячиларнинг зафарли юриши ва 28 августнинг муҳим хабарлари

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Материални позитив кайфият билан бошлаймиз: АҚШдаги Ниагара шаршарасида Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон байроғи акс эттирилади.

Фото: «niagaraparks.com»

Шаршара Тошкент вақти билан 2 сентябрь соат 7:30 да (маҳаллий вақт билан 1 сентябрь куни соат 22:30 да) Ўзбекистон байроғи тусига киради. Мазкур шоу 15 дақиқа давом этади. Уни жонли эфир орқали томоша қилиш мумкин бўлади. 

Ўзбекистонда кейинги йилдан бошлаб камбағаллик чегараси белгилан(а)ди. Ҳукумат 27 август куни «Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. 

Унга кўра, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади. 2022 йилдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Фото: «Bugun.uz»

Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади. Шунингдек, минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда аллақачон аҳоли орасида кенг қўллаш бошлаб юборилган ўзбек-хитой вакцинасининг якуний клиник синов натижалари эълон қилинди. У юқори даражада фойдали бўлиб чиқди!

Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг III фаза тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Клиник тадқиқотлар 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 кишини қамраб олган. Мазкур тадқиқотлар Хитойнинг Хунан провинцияси, Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилган. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Хусусан, Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этиб, улардан 214 нафари 60 ёшдан ошган. Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада вакцина/плацебо схемасида эмланган. Улардан 13 кишида ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган бўлиб, бу — 1 фоиздан кам кўрсаткич. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95 фоиз ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланган.

Штаммлар генетикаси бўйича тадқиқотларда ўзбек-хитой вакцинаси барча штаммлар учун умумий 81,76 фоиз, альфа («британча») штаммига қарши 92,93 фоиз, дельта («ҳиндча») штаммига қарши эса 77,54 фоиз самарадорлик кўрсатган. 

Ўзбек-хитой вакцинасининг ножўя таъсирлари ҳақида тарқалган хабарларга ишонишга ҳали эрта. Чунки ҳали у аёлнинг аҳволи нима сабабдан оғирлашгани номаълум. ССВ ҳолатни назоратга олган.

Ўзбекистонлик спортчилар учун сермаҳсул кун: Токио-2020 Паралимпия ўйинларида жами (бугун ҳисобидан) 7 та медал қўлга киритилди, уларнинг 3 таси олтин!

Япониянинг Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Унда ўзбекистонликлар медаллар учун жиддий курашмоқда. 

Бугун қўлга киритилган медаллар қуйидагича: 

  • пара-атлет Моҳигул Ҳамдамова — олтин медаль;
  • пара-дзюдочи Феруз Сайидов — олтин медаль;
  • пара-атлет Нозимахон Қаюмова — олтин медаль;
  • пара-дзюдочи Довурхон Кароматов — кумуш медаль;
  • пара-дзюдочи Парвина Самандарова — кумуш медаль;
  • пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 килограмм вазн тоифасида Рўза Қўзиева — кумуш медаль;
  • Пара-атлет Элбек Султонов — бронза медаль;

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов паралимпиячиларга атаб карикатура чизди. 

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Паралимпия, футбол, умуман, барча спорт турларига оид энг сўнгги хабарларни биринчилардан бўлиб ўқишни истасангиз «Bugun.uz»нинг «Bugun Sport» Telegram каналини кузатиб боринг.

Спортчиларга омад, сизга эса соғлиқ тилаймиз. Бугун билан ушанг. «Бугун»да қолинг. 

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда