Ўзбекистонга юк машиналарини олиб киришдаги божхона имтиёзлари узайтирилади
АОКАда 28 август, шанба куни бўлиб ўтган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова Ўзбекистонда юк ташиш машиналарини олиб кириш учун бўлган божхона имтёзлари сақланиб қолишини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, юк автомобилларини олиб киришга 2 йил аввал божхона имтиёзлари берилган. Маълумотларга кўра, ушбу имтиёзлар яна 3 йилга узайтирилади. Шунингдек, 2022 йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани айтилди.
Келтирилишича, 1 октябрдан экспорт орқали валюта тушумини кутмасдан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тартиби барча тармоқларнинг ҳалол ишлайдиган ва интизомли бошқа экспортёрларига нисбатан татбиқ этилиши ҳамда йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 5 миллион долларгача имтиёзли кредитлар ажратиш таклифлари илгари сурилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда юк транспорти ҳайдовчиларига енгиллик берилиши ва Ўзбекистонда июнь ойида қанча юк машинаси ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди.