Президентга тадбиркорлар йўллаган мурожаатларнинг қанчаси ҳал қилингани айтилди
АОКАда 28 август куни бўлиб ўтган брифингда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова Президентнинг тадбиркорлар билан бўлган мулоқоти бўйича қанча мурожаатлар ҳал қилингани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган суҳбатидан олдин жами 15 309 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 12 140 таси индувидуал, 1236 таси тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлардир.
Шунингдек, 1804 та ташаккурнома ва 128 та бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Таъкидланишича, ҳозирда келиб тушган мурожаатларнинг 12 мингдан ортиғи яъни 92 фоизи ижобий ҳал қилинган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда қайси сўзлардан энг кўп фойдалангани аниқланганди ва Президент билан суҳбатда «‘Вообше’ ўзини йўқотиб қўйган» тадбиркор интервью берганди.