Қашқадарёда «ГАИ» қоида бузишда гумонланган фуқаро машинасини рухсатсиз ҳайдаб кетди — видео
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида «ГАИ» ҳуқуқбузарликда гумон қилинган фуқаронинг машинасини жарима майдонига рухсатсиз ҳайдаб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда туман ЙПХ инспектори кичик сержант З.Ҳусановнинг ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Таъкидланишича, ҳар қандай ноқонуний ҳаракат жазосиз қолмайди. Хизмат текшируви якунига кўра, ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Аввалроқ Тошкентда қоидани бузган фуқарога чора кўрмаган ИИБ ходимлари жазолангани, «ГАИ» ҳайдовчига ташлангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилгани ва «ГАИ» ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келгани хабар қилинган.