12:18 | 28.08.21 10011

Руандада боши нокка ўхшаш бола туғилди — фото

Унинг қандай касалликка чалингани ҳозирча номаълум

Марказий Африкада жойлашган Руанда мамлакатида яшовчи Бадженезе Либерате исмли аёл боши нокка ўхшаш болани дунёга келтирди. Бу ҳақда «Daily Star» хабар берди.

Фото: «Daily Star»

Қайд этилишича, бола туғилгандан кейин аёлнинг эри оиласини ташлаб кетган. Ундан олдин эса болани йўқотиш кераклигини айтган. Кейинчалик аёл ишидан ҳам айрилган. Ўғлини ҳимоя қилиш учун қолган фарзандларини шаҳарда қолдириб, қишлоққа кўчишга мажбур бўлган. Бироқ янги жойда ҳам одамлар болани қабул қилмаган.

Фото: «Daily Star»
Фото: «Daily Star»

Таъкидланишича, боланинг қандай хасталикка чалингани ҳозирча номаълум. Аёлнинг эса шифокорга мурожаат қилиш учун етарли маблағи йўқ. Аммо айни пайтда воқеадан хабар топган мамлакатдаги фаоллар чақалоқни чет элда даволатиш учун пул йиға бошлаган.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида 12 июль куни уч бошли бола туғилгани хабар берилганди. Шунингдек, Осиё мамлакатларидан бирида дунёдаги энг кичкина чақалоқ шифохонасидан чиқарилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 845
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 416
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 767
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1143