Байден Кобул аэропортида янги теракт содир бўлишидан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден Америка армиясига таяниб, Кобул аэропортига яқин 24–36 соат ичида яна ҳужум уюштирилишини маълум қилди. Бу ҳақда «NBC News» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Байденнинг сўзларига кўра, мазкур хабардан сўнг ҳарбий кучларга аэропорт ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўриш бўйича кўрсатма берилган.

«Мен аэропорт ҳудудидаги эркаклар ва аёлларни қуруқликда ҳимоя қилиш учун барча ваколатлар ва ресурслар борлигини айтдим», — деган президент.

Маълум бўлишича, АҚШ элчихонаси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаб, америкаликларни Кобул аэропортини зудлик билан тарк этишга чақирган.

«Аниқ ва ишончли таҳдид туфайли Кобул аэропорти яқинидаги барча АҚШ фуқаролари аэропорт ҳудудини зудлик билан тарк этишлари керак», дейилади элчихона сайтида. Унда таъкидланишича, мазкур ҳудудга жанубий дарвоза, янги Ички ишлар вазирлиги биноси ва аэропортнинг шимоли-ғарбидаги Панжшер ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнидаги дарвоза киради.

Афғонистон пойтахтида 26 август куни камида олтита портлаш содир бўлган. Кобул аэропортига кириш жойи яқинида биринчи теракт худкуш томонидан содир этилган. ИШИД гуруҳининг Марказий Осиё бўлими бўлган «Вилоят Хуросон» ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Аввалроқ Кобулда содир бўлган теракт тафсилотлари маълум қилинганди. Шунингдек, Байден мазкур воқеалардан кейин ИШИДга қарши авиазарба беришни буюрган. Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати Кобул аэропортида ИШИДнинг 3 нафар террорчисини қўлга олгани айтилган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023