Бош прокуратура Қашқадарёда прокурор қабулида юз берган жанжал бўйича маълумот берди

Қашқадарёда вилояти Чироқчи туманида ўлдирилган эркакнинг қариндошлари прокурор қабулида ғалаён кўтаргани хабар қилинганди. Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 25 август куни Чироқчи тумани Тарағай маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. маст ҳолатда ўғли билан жанжаллашиб, унга оғир тан жароҳати етказиб, ўлимига сабабчи бўлгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари туман Ички ишлар бошқармаси терговчилари иш юритувига олинган. Жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва келгусида шу каби жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида 27 август куни соат 18:00 атрофида туманнинг 4-сектор ҳудудида жойлашган Тарағай маҳалласидаги 27-сонли мактаб биносида Тарағай ва унга қўшни бўлган Лангар маҳалла фаоллари иштирокида туман ва вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари  томонидан муҳокама йиғилиши белгиланган.

Қайд этилишича, 25 июнь куни Лангар маҳалласида фуқаро Ж.А. қўшниси ҳомиладор Н.Ж.га нисбатан куч ишлатиб, уни жинсий алоқа қилишга ундаган. Бироқ юзага келган ҳолатда ўз номусини ҳимоя қилган аёл ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.А.га бир маротаба зарба уриб, уни ўлдирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Аниқланишича, марҳум Ж.А.нинг ўлими ҳолати юзасидан Чироқчи туман прокурори томонидан Лангар қишлоғида аҳоли ва жабрланувчилар билан 2 маротаба учрашув ўтказилган, марҳумнинг яқинлари туман прокуратурасида 3 маротаба қабул қилиниб, уларнинг жиноятга Н.Ж.нинг акаси ва отасининг ҳам алоқаси борлиги ҳақидаги тахмини дастлабки терговда текширилиб, ўз тасдиғини топмаган.

Шунга қарамасдан, 27 август куни Ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан умуман бошқа жиноят иши муҳокамасига бағишланган йиғилишга марҳум Ж.А.нинг қариндошлари ўзбошимчалик билан келиб, жамоат тартибини бузиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига нисбатан туҳмат ва ҳақоратомуз сўзларни ишлатиб, прокурор қабул қилишини талаб қилиб, «вилоят прокуратураси мажлисга келаман, деб келмади», деган асоссиз гаплар билан видеолавҳаларни интернет тармоқларида тарқатиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 6 ой аввал 14 ёшли қизнинг номусига тегиб, кимсасиз жойга ташлаб кетган йигит қамоққа олингани хабар қилинганди. Шунингдек, Қашқадарёда эркак маст ҳолда қизнинг номусига теккани ҳақидаги мурожаатга изоҳ берилгани ва Хоразмда вояга етмаган қизнинг номусига тегилгани, тергов 6 ойдан буён тугатилмаганига муносабат берилгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео