Маршал Дўстум юрак хуружидан вафот этгани айтилган хабарларга изоҳ берилди

Маршал Абдул Рашид Дўстум юрак хуружидан вафот этгани ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. Маршалга яқин манбалар мазкур хабарга изоҳ берди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар қилди.

Фото: «TOLO News»

Маълум қилинишича, мазкур хабар 28 август куни тунда маршалнинг тўнғич ўғли Ботур Дўстумнинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилган. Дўстумнинг қариндоши Аҳмад Файзий «Sputnik Тожикистон» билан мулоқотда бу маълумотни рад этган.

«Бу Facebook’даги сохта аккаунт. Кўриниб турибдики, бу маълумотларни тарқатаётганлар маршал Дўстумнинг душмани ҳисобланди. Улар Дўстумни дафн қилишга уринмоқда, аммо у тирик. Маршал Афғонистонга қайтиб келади ва ўз ватанини толиблардан қутқаради», — деган у.

Таъкидланишича, Атто Муҳаммадий Нурнинг ёрдамчиси ҳам афғон зобитининг ўлими ҳақидаги маълумотни рад этган ва Муҳаммадий Нур маршал билан 28 август куни телефон орқали суҳбатлашганини айтган.

«У Туркияда. Кечқурун Атто Муҳаммадий Нур Дўстум билан телефон орқали мулоқот қилиб, Афғонистон шимолидаги вазият ва кейинги биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилди», — деган у.

Аввалроқ маршал Дўстумнинг ўғли «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатаётган Панжшер вилоятига келгани хабар берилган. Шунингдек, Ашраф Ғани ва маршал Дўстумнинг Ўзбекистонда экани рад этилган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023