Қашқадарёдаги бозорда эркак профилактика инспекторини ҳақоратлаб, тан жароҳати етказди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 28 август куни эркак профилактика инспекторини ҳақоратлаб, унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Вилоят ИИБ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори лейтенант Б.Кўпайсиновга 28 август соат 11:00 атрофида Уйшун деҳқон бозорида икки фуқаро ўзаро жанжаллашаётгани ҳақида хабар келиб тушган. У воқеа жойига етиб борганда Уйшун қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Д. Араббанди қишлоғида яшовчи фуқаро О.Б. билан ўзаро тортишганини, Б.Д. жанжал вақтида О.Б.нинг юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказганини аниқлаган.

Қайд этилишича, профилактика инспектори Б.Кўпайсинов фуқароларни тинчлантирмоқчи бўлганида О.Б. ходимга фаол қаршилик кўрсатиб, унинг қонуний талабига буйсунмай хақорат қилган ва эгнидаги хизмат кийимини йиртиб, тан жароҳати етказган.

Таъкидланишича, у мастлик бўйича тиббий текширувдан ўтказилганида спиртли ичимлик таъсирида бўлгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эркак Миллий гвардия ходимига шиша бўлаги билан жароҳат етказгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар 2 нафар ички ишлар ходимини ургани ва Фарғонада хотинининг машинасини маст ҳолда бошқаришда айбланган эркак ЙПХ ходимини калтаклагани маълум қилинган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023