Сирдарёда эркак ИИБ ходимини темир қозиқ билан жароҳатлади — видео

Сирдарё вилояти Гулистон туманида эркак ички ишлар ходимини темир қозиқ билан уриб, жароҳатлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram / @iivuz

Маълум бўлишича, Гулистон туман Олтин водий маҳалласида профилактика инспектори фуқароларнинг карантин талабларига риоя этишини назорат қилиб, Х.Ч. исмли эркакдан тиббий ниқоб тақишни талаб қилган. Эркак ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган ва ходимни ҳақоратлаган.

Қайд этилишича, фуқаро наркология кўригидан ўтказилганда маст ҳолатда экани аниқланган. Х.Ч. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 183-моддаси (Майда безорилик) ва 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жавобгарликка тортилган.

Таъкидланишича, Х.Ч. бир неча бор суд чақирувига бормаган ва инспектордан 100 минг сўм сўраган. Ходим унинг уйига борганда фуқаро болта, болға ва қозиқ билан ташланиб, ўлдириш билан қўрқитган. Бундан ташқари, Х.Ч. ходимнинг машинаси олд ойнасини синдириб ташлаган.

Хабар берилишича, унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эркак Миллий гвардия ходимига шиша бўлаги билан жароҳат етказгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар 2 нафар ички ишлар ходимини ургани ва Фарғонада хотинининг машинасини маст ҳолда бошқарганликда айбланган эркак йўл-патруль хизмати ходимини калтаклагани маълум қилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023