Сурхондарёда ички ишлар ходимлари фуқароларга куч ишлатгани айтилди — видео

Сурхондарё вилояти Денов туманида 29 август куни ички ишлар ходимлари фуқароларни зўрлик билан куч ишлатиб олиб кетгани ҳақида хабар тарқалганди. Ички ишлар вазири матбуот котиби ҳолат бўйича «Bugun.uz»га маълумот берди.

Кадр: «Bugun.uz»

Унда айтилишича, Денов тумани Мустақиллик кўчасида 29 август куни жамоат тартибини сақлаш хизматига жалб этилган профилактика инспектори лейтенант Зафар Бакиров ўзини Зафар Каримов деб таништирган фуқаро кўчада ўзига тегишли бўлган шахсий «Lada» автомашинаси билан пиёдалар ўтиш йўлагини тўсиб қўйгани учун унга транспорт воситасини олиш талабини қўйган. Фуқаро унга фаол қаршилик кўрсатган ва шу ерда турган фуқароларни ўзига жалб қилиб, профилактика инспекторининг қонуний талабларини бажармаган.

Таъкидланишича, шу орада яқин атрофда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори катта лейтенант Шерзод Тўраев воқеа жойига етиб келиб, фуқарога «жамоат жойда фуқароларни ўзингизга қаратманг, биз билан ички ишлар бўлимига юринг, ўша ерда гаплашамиз», деб айтганидан сўнг фуқаро Каримов ходимларга фаол қаршилик қўрсатиб, ҳеч қаерга бормаслигини айтган. Хизматчилар фуқарони ички ишлар бўлимига олиб келиш мақсадида автомашинага миндирмоқчи бўлган вақтда кейинчалик ўзини Чориев Абдулазиз ва Ибрагимов Фаррух деб таништирган фуқаролар ҳам эркакни олиб кетмаслик учун ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг ёрдамчи кучлар кўмагида уч нафар қоидабузар туман ички ишлар бўлими биносига олиб келинган.

Қайд этилишича, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари ака-укани калтаклагани айтилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда ИИБ ходимлари ногирон аёлни ургани ва Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари ва депутатлар ўртасида жанжал юзага келгани маълум қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023