Хоразмда ўзбек–хитой вакцинасини олган аёлнинг кўзи кўрмай қолгани айтилган хабарга изоҳ берилди

Хоразм вилоятида ўзбек–хитой вакцинасини қабул қилган аёлнинг кўзи кўрмай қолгани ва вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вазиятга изоҳ берди.

Фото: Telegram / @mobilmuxbiruz

Унда айтилишича, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат марказига хитой–ўзбек вакцинасининг сифат назорати текширувларини ўтказиш учун вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар тақдим қилинган. Этика қўмитасининг вакцинани клиник тадқиқотлари ўтказишнинг этика жиҳатидан асослангани тўғрисидаги хулосалари асосида аҳоли орасида учинчи босқич клиник синовларга йўналтирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

Қайд этилишича, 27 август куни хитойлик ҳамкорлар томонидан «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг 3-фаза клиник синовлари вакцина барча штаммлар учун умумий 81,76 фоиз самарадорликни кўрсатгани аниқланган. 3-дозадан сўнг вакцинанинг самарадорлиги барча штаммлар учун умумий 81,76 фоизни, «британча» штаммга қарши эса 92,93 фоизни ташкил этган. Ўлим ва оғир ҳолатларга қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра, вакцина камида 50 фоиздан юқори самара бериши лозим.

Таъкидланишича, клиник тадқиқотларда Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этган, улардан 214 нафари 60 ёшдан катта кишилар ҳисобланади. Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада «вакцина/плацебо» схемасида эмланган бўлиб, улардан 13 кишида ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган ва бу 0,002 фоиздан кам кўрсаткич. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95 фоиз ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланган.

Агентлик хулоса ўрнида барча фуқаролардан Хоразмда юз берган ҳолат бўйича вазиятни тўлиқ ўрганмасдан турли ўринсиз, асосланмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда вакцина олганлар орасида қандай ножўя таъсирлар кузатилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2-босқичда эмланганларда ҳам ножўя таъсирлар кузатилиши ёки йўқлиги ва Тошкентда қанча шифохона вакцинанинг ножўя таъсирлари учун тайёрлаб қўйилгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео