Ёғоч қайиқдаги муҳожирлар, қуёшдан юзини тўсаётган мухлислар, тўқнашиб кетган пойга машиналари — 29 август суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Флоридада ўтказилган раллида бир нечта машина иштирокида тўқнашув юз берди.

Бир неча кундан буён Лондонда «Extinction Rebellion» экоҳаракатининг фаоллари иқлим ўзгаришлари ва ҳайвонлар ҳимояси учун намойиш ўтказмоқда.

ЖАР пойтахти Ёҳаннесбург шаҳрида анъанавий Brixton Burn байрамида ниқоб тақиб юрган болакай.

Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилган 12 ёшли Умар Ҳасан Абу ал-Нилнинг дўстлари дафн маросимида йиғламоқда.

Лондондаги «Greenwich+Docklands» халқаро фестивалида чиқиш қилаётган Каталан балет раққослари.

Кобул халқаро аэропортида ота-онаси билан эвакуация қилиниши кутилаётган чақалоқни АҚШ денгиз кучлари аскари кўтариб турибди.

Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида ўтказилаётган фестивалда қўшиқ куйлаётган Ашникко.

Фаластиннинг Ғазо бўлгаси ва Исроил ўртасида яна кескинлик юзага келмоқда. Чегарада Исроил аскарлари ва ғазоликлар ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Токиода давом этаётган Паралимпия ўйинларида австралиялик Сара Уолш узунликка сакраш мусобақасида ўз чиқишини намойиш этмоқда.

«Ливерпул» ва «Челси» ўртасидаги учрашув пайтида «Ливерпул» мухлислари ва ён ҳакам юзини қуёшдан тўсмоқда.

18 нафар муҳожир Ўрта денгизни ёғоч қайиқда кечиб ўтиб, Италия қирғоқларига етиб келди.