АҚШга «Айда» тўфони ёпирилди — видео
АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилиши оқибатида миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, Атлантика океанида ҳосил бўлган «Айда» тўфони хавфлилик даражасига кўра, бешдан 4 даражага киради. Тўфон ичидаги шамолнинг максимал тезлиги соатига 150 мил (тахминан 241 километр)га етади. Таъкидланишича, АҚШда содир бўлган мазкур табиий офат 29 мингдан ортиқ, Луизиана штатида эса 980 мингдан ортиқ истеъмолчини электрсиз қолдирган.
Маълумот учун, «Айда» тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири ҳисобланади. У 16 йил олдин Луизиана штатига III тоифадаги «Катрина» тўфони билан бир кунда ёпирилган. Кейин бўрон туфайли тўғон ёрилиб, Янги Орлеан шаҳрини сув босган. «Катрина» қурбонлари сони 1,8 минг кишини ташкил қилади.
«‘Айда’, албатта, ‘Катрина’дан кучлироқ бўлади ва жуда катта фарқ билан», — дея огоҳлантирган Майами университети тўфон тадқиқотчиси Брайан Макнолди.
Аввалроқ АҚШ жанубида юз берган қор бўрони сабаб 20 дан ортиқ инсон ҳалок бўлганди. Шунингдек, Хитойда сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани маълум қилинган.