«Биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, дарсларнинг катта қисми пахта даласида ўтган» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган тақдирлаш маросимида Биринчи Президент давридаги таълим тизими ва қатағон ҳақида гапирди. Бу ҳақда Хушнуд Худойбердиев Telegram каналида хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентга кўра, илгари пахта сотиш учун квота илтимос қилинган. Ҳозир аксинча, мамлакатда ишлаб чиқариш ривожланиб, бошқалардан пахта сотиб олиш бошланган.

«Биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эди. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб, далада ушлар эдик. Битта қарор билан 6 миллион теримчини пахта даласидан олдик. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари жадидларнинг асл тарихини аниқлаш учун хорижий давлатларнинг архивига ҳам кирганини айтиб ўтган. Таъкидланишича, 100 минг ўзбекистонлик қатағон бўлган. Агар улар — энг зиёлилар, илм эгалари ҳаёт бўлганида, Учинчи Ренессанс ўтган асрда бўларди.

«Улар қатағонни бекорга қилгани йўқ, атайлаб қилган. Бутун дунё билган бизнинг боболаримиз нималарга қодир бўлганини. Шаҳидлар хиёбонини ҳам улар хотирасига муносиб бўлиши учун қайта таъмирладик», — деди Президент.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳақида гапиргани хабар қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда