Бугун оқшоми. Қўлга тушган ўзбек биткоинчиси, Каримовни эсга олган Президент ва унинг хиралаштирилган сурати ҳамда 30 августнинг муҳим хабарлари

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугунги материалимизни қисқа хабар билан бошлаймиз: АҚШдаги Ниагара шаршараси билан биргаликда Малайзиядаги эгизак бинолар ҳам Ўзбекистон байроғи тусига киради. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Малайзия пойтахтининг қатор иншоотлари, шу жумладан, дунёга машҳур «Petronas Twin Towers» эгизак миноралари ҳам мамлакат миллий байроғи рангларига бурканади. Шундай қилиб, байрам табриклари Ниагара шаршараси ва эгизак биноларида ҳам акс этадиган бўлди.

Фото: Facebook

Ўзбекистон Туркманистон ва Тожикистондан электр импорт қилиб, ундан Афғонистонга сотади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақуловнинг маълум қилишича, Туркманистон ва Тожикистон Ўзбекистонга электр экспорт қилади. Хусусан, Туркманистонда 512 та линия, Тожикистонда эса 507 та линия бор. 

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Тожикистондан электр импорт қилиш чегараланган, шу сабабли у ердан фақат Сурхондарё учун электр олинади. Ундан камроқ қисми Афғонистонга экспорт қилинади. Яъни, афғонларга импорт қилинган электр етказиб берилади. Фақатгина қиш ойларида.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Тожикистондан электр олиб, Афғонистонга экспорт қилиш Ўзбекистон учун фойдали ҳисобланади.

Ўзбекистон Афғонистондан эвакуация ишларида транзитда ёрдам беришга тайёр, аммо афғонистонлик қочқинларни қабул қилмайди. Германия бу имкониятдан фойдаланмоқчи.

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Ўзбекистон Афғонистондаги одамларни эвакуация қилиш учун ўз чегараларини очишга тайёрлигини маълум қилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 30 август куни Хайко Маас билан айнан шу бўйича учрашув ўтказган.

Фото: «EPA»

Вазирнинг сўзларига кўра, Германия Афғонистондан эвакуация қилиниши керак бўлган яна ўн минглаб одамни аниқлаган, улар орасида Германия фуқаролари, маҳаллий афғонистонлик ходимлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳамда журналистлар каби гуруҳлар мавжуд.

«Ўзбекистон бу бўйича бизга ёрдам беришга тайёр», — деган Маас.

Бу орада эса Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон Афғонистондаги ʼТолибонʼ режимидан қочганларга ўз чегараларини очишга тайёрлиги» ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди

Фото: «Wikipedia»

Унга кўра, Ўзбекистон ўз ҳудудида афғон қочқинларини қабул қилмайди, лекин транзитда ёрдам беради, бу эса Афғонистондан келганларнинг мамлакатда қатъий чекланган вақт мобайнидагина бўлишини назарда тутади.

Маълум қилинишича, ўтган 12 кун ичида Ўзбекистон бир қатор давлатларга Ўзбекистонга келган ва Ўзбекистонни фақат ҳаво йўли билан тарк этган Афғонистондаги фуқароларини эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда ёрдам кўрсатган.

Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Мустақиллик арафасида тақдирланганларга мукофотларни топширди. Улар орасида марҳум ижодкорлар ҳам бор. Давлат раҳбари маросимда бир қатор мавзуларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳам.

Президент 30 август куни Кўксаройда Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирланган фуқароларга мукофотларни топширди. Маросимда давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этган. Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, эришилган ютуқлар билан қутлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирлаш маросимида Ўзбекистонда адабиёт соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. У ёзувчилар ва Алишер Навоий ҳайкалининг ўзгартирилиши тўғрисида гапирган.

«Сўнгги йилларда ёзувчилар ва шоирларни қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларнинг ўз биноси ҳам йўқ эди, ижарада туришарди, мана, Ватанли бўлишди.

Адиблар хиёбони ташкил қилдик. Бу ҳам бежиз эмас. Ўзлигимизни англамоқчи бўлганлар шу хиёбонга келиб кўрсин, нурли бўлиб турган Навоий бобомизга қарасин. Нима учун Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб ўзгартирдим? Чунки бунинг тагида ҳам илоҳий куч бор», — дейди давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, қатағон ва ўзининг мактаб даврларини эсга олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эди. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб, далада ушлар эдик. Битта қарор билан 6 миллион теримчини пахта даласидан олдик. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари жадидларнинг асл тарихини аниқлаш учун хорижий давлатларнинг архивига ҳам кирганини айтиб ўтган. Таъкидланишича, 100 минг ўзбекистонлик қатағон бўлган. Агар улар — энг зиёлилар, илм эгалари ҳаёт бўлганида, Учинчи Ренессанс ўтган асрда бўларди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қачон у амалга оширган ишлар ёмонланмайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Вақт шиддат билан ўтяпти. Мустақиллик онларида туғилган фарзандларимиз бугун 30 ёшга киряпти. Биринчи Президентимиз томонидан қилинган улкан ишлар бугун ёдимизда турибди. Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз», — дейди Президент.

Бундан аввалроқ «Маҳалла» телеканалида Ислом Каримовнинг сурати хиралаштириб кўрсатилганди. Канал маъмурияти буни «техник хатолик» деди.

«Mahalla» телеканалида Ислом Каримовнинг сурати хиралаштириб кўрсатилганига изоҳ берилди. Телеканал директори ўринбосари Азиз Нуруллаев суратнинг хира эканини «техник хатолик» дея изоҳлаган.

Фото: Telegram

«‘Саодат’ сериали бўлган. У ерда техник хатолик кетган. Ҳозир бу нарса йўқ. Улар эскисидан (архивдан) олишган. Биз суриштирдик, шу кунларда эфирга берилаётган сериалда бу кетмаяпти, олиб ташланган дейишди. Шу кеча-кундузда кўришинглар мумкин, ‘Саодат’ сериали (эфирга) кетяпти. Унақа ҳеч нарса беркитилмаган. Монтажда энди ҳар хил нарса бўлиб туради», — деган у.

Сирдарё вилояти Ховос туманида 9,2 миллиард сўмлик крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Улардан бири Корея фуқороси.

Қайд этилишича, унда шу туманда яшовчи фуқаро Э.Д.нинг яшаш хонадони ёрдамчи хўжалик бинолари кўздан кечирилиб, фуқаро Х.И. компьютер эҳтиёт қисмларидан (видеокарта, блок питания, хотира картаси, плата) қўлбола усулда ясалган, катта ҳажмдаги крипто-актив қурилмаларидан лицензиясиз ноқонуний равишда шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Аниқланишича, бундай ноқонуний фаолиятни Корея фуқароси С.Й. ва Ўзбекистон фуқароси Х.И. тил бириктириб, Президентнинг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарор талабларини бузиб, фаолият олиб борган. Таъкидланишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов сирдарёлик майнерга атаб карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Хўш, оламда нима гап?

АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этмоқда. Толиблар қўлида 85 миллард долларлик харбий техника қолиб кетди. АҚШнинг Конгресс ва Вакиллар палатаси аъзоси ҳамда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари собиқ захирачиси Жим Бэнкс «Толибон» ҳаракати жангарилари қўлида Американинг 85 миллиард долларлик ҳарбий техникаси борлигини маълум қилди. Булар 75 мингта машина, 200 та самолёт ва вертолёт, 600 мингта енгил қуролни ўз ичига олади.

Сиёсатчи ва республикачилар партияси аъзоси, шунингдек, ҳозирда жангарилар дунёдаги мамлакатларнинг 85 фоизидан кўпроқ «Black Hawk» ҳужум вертолётларига эга эканини таъкидлаган.

Афғонистонни ўз назоратига олган «Толибон» ҳаракати мамлакатда қизлар ва ўғил болалар алоҳида ўқитилишини маълум қилди. «Толибон» ҳаракати томонидан тайинланган Афғонистон олий таълим вазири Абдул Баки Ҳаққоний мамлакатда талаба қизлар ва ўғил болалар алоҳида синфларда ўқишини маълум қилди.

Ҳаққонийнинг сўзларига кўра, қизлар таълим олиш ҳуқуқига эга, лекин улар ўғил болалар билан ўқий олмайди. Шунингдек, талабаларга «хавфсиз таълим муҳити» таъминланади. У, шунингдек, яқинда университетлар қайта очилишини ва Олий таълим вазирлиги ўқитувчилари ва ходимларига маош тўлашига ваъда берган. 

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023