«Ҳужжат ҳокимларнинг сити учун ерларни тақсимлашида катта ‘лазейка’ очиб беради» — Дониёр Ғаниев

Қонунчилик палатаси депутатлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунни ўзгартиришга доир қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Депутат Дониёр Ғаниев ҳужжатдаги бир қатор камчиликлар ҳақида маълумот берди.

Фото: «parliament.gov.uz»

Унда айтилишича, лойиҳанинг 11-моддасида ер участкаларини ҳудудларнинг бош режалари ишлаб чиқилмаган тақдирда ҳам, ҳудуднинг маълум қисмини режалаштиришга оид бошқа ҳужжат билан хусусийлаштириш таклиф этилган. Лекин республика бўйича 74,8 фоиз шаҳар ва шаҳарчаларнинг, жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бош режаси умуман мавжуд эмас.

«Норма ҳокимлар томонидан бош режа тасдиқланишини яна йиллар давомида пайсалга солиниб, сити, саноат зонаси деган ёрлиқлар билан ер майдонларини маъмурий йўл билан тақсимлашга жуда катта ‘лазейка‘ очиб беради», — деган депутат.

Бундан ташқари, ер майдонлари нархларини белгилаш тартиби, давлат томонидан ер участкаларини қайта сотиб олиш тартиби ва мақсадлари, хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган ер участкалари рўйхати ҳамда кичик саноат ва махсус саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкаларини хусусийлаштиришга оид нормалар бўйича ҳам бир қатор ноаниқликлар мавжуд экани айтиган.

«Улар бўйича ҳам ўз эътироз ва таклифларимни ишчи гуруҳга етказдим. Умид қиламанки, 2-ўқишга таклиф этиладиган қонун лойиҳасида фикрларим қонун ташаббускорлари ва масъул қўмита томонидан инобатга олинади», — деб ёзган депутат ўз постида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутат Тошкент вилояти ҳокимини судга бергани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари ва депутатлар ўртасида жанжал юзага келгани ва Андижонда депутатлар маҳаллий кенгаш масъулларидан норозилик билдириб, Президентга мурожаат билан чиққани маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди