Инновацион ривожланиш вазирлигининг қатор вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳужжат Президентнинг «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан қабул қилинган. Шунингдек, қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларга илм- фан ютуқларини татбиқ этиш ва мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш;
  • илмий фаолиятга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
  • илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;
  • ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва уларнинг ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш.

Таъкидланишича, қарор билан қуйидагиларни белгилайдиган Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланган:

  • вазирликнинг мақоми ва тузилмаси;
  • вазирлик ва унинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;
  • вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, вазир ўринбосарининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
  • вазирлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг ҳар бирига инновацияларни жорий этиш бўйича қўшимча вазифаларни бажариш юклатилган. Шу билан бирга, уларнинг тузилмасида бир ой муддатда инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинма ташкил этиш топширилган.

Аввалроқ ИИВ академик лицейларининг асосий вазифалари белгилангани хабар қилинган. Шунингдек, Иқтисодиётни ривожлантириш вазири зиммасига бир қатор вазифалар қўйилгани маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023