Кобул аэропорти кимнинг назоратига ўтиши маълум қилинди

«Толибон» ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳаракат Кобулдаги аэропортнинг бир қисмини назорат қилаётгани ва тез орада бутун назорат уларнинг қўлига ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AFP»

Мужоҳиднинг сўзига кўра, Америка аэропортдаги бир нечта зоналардан чиқиб кетган.

«Биз аэропортдан чет эл қўшинларининг бутунлай чиқиб кетишини кутмоқдамиз. Тез орада аэропорт назорати бутунлай ‘Толибонʼ қўлига ўтади», — деган у.

Маълумот учун, 27 август, жума куни «Толибон» аэропортнинг ҳарбий қисмидаги ҳудуд ўз назоратига ўтганини эълон қилган. Кейинчалик Пентагон матбуот котиби Жон Кирби буни рад этган ва аэропорт ҳали ҳам АҚШ армияси назорати остида эканини айтган. 28 август куни «TOLO News» телеканали ҳаракат вакилларига таяниб, АҚШ ҳарбийлари Кобулдаги аэропортнинг учта кириш жойи ва бошқа жойларини тарк этгани, уларни «Толибон» назорат қилаётганини маълум қилган.

Аввалроқ Кобул аэропортида номаълум шахс ўзини портлатиб юборгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, аэропорт яқинида кучли портлаш бўлгани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда