Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан келишиш шартини маълум қилди

Панжшердаги қаршилик кучлари қайси шарт билан «Толибон» ҳаракатини тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Agence France-Presse»

Маълум бўлишича, Панжшер қаршилик кучлари фақат террор муаммосини ҳал қиладиган ҳукумат билан музокара ўтказишни истайди. Бу бўйича ўз фикрларини вилоятдаги қаршилик фронти вакили Фаҳим Дашти россиялик мухбирга берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Бизда ҳали ‘Толибон’ ҳаракати билан ИШИДга қарши операциялар тўғрисида шартнома йўқ. Гап бошқа масалалар қаторида терроризм муаммосини ҳам ҳал қиладиган ҳукумат тузилиши ҳақида кетмоқда», — деган у.

Таъкидланишича, Панжшердаги қаршилик кучлари терроризмга қарши курашда минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Лекин бу мамлакат келажаги тўғрисида «Толибон» ҳаракати билан принципиал келишувга эришилгандан кейингина содир бўлади. Қаршилик вакили ҳаракат билан тегишли музокаралар яхши кетаётганини айтган.

«Агар бу содир бўлмаса ва ‘Толибон’ ўз қарашлари билан ҳукумат тузса, биз бу ҳукуматни тан олмасликни ва ҳаракатга қарши санкциялар киритишни талаб қиламиз», — деган Дашти қўшимча қилиб.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Панжшердаги ижтимоий вазиятни қийинлаштираётгани айтилганди. Шунингдек, ҳаракат Панжшердаги қаршилик кучлари пистирмасига тушгани хабар қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023