Россиядаги дўконларнинг бирида ўзбекистонлик аёлни ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди

Россиядаги дўконларнинг биридан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезкор текширув давомида аёлнинг қотилини ҳибсга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб, «Невские новости» хабар берди.
Фото: «Комсомольская правда»
Маълум бўлишича, Комсомол кўчасидаги «Невские берега» дўконидан 28 август куни 39 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган. У бу қандолат дўконида сотувчи бўлиб ишлаган. Жабрланувчининг танасида пичоқ яралари ва бўғилиш белгилари аниқланган. Аёлни ўлдиришда гумонланган шахс Москва аэропортида қўлга олинган.

Таъкидланишича, гумондор 32 ёшли ўзбекистонлик эркак бўлиб, у аёл ишлаган қандолат дўконига қўшни дўконда юкловчи бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, у аёлни қарз туфайли ўлдирган.

Аввалроқ Москвада ўзбекистонлик маст эркак патруль хизмати ходимини тишлаб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак 3 нафар қизни зўрлашда айбланиб, қамоққа олинганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди