Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 30 август куни Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, суҳбат аввалида Франция президенти Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилаган.

Қайд этилишича, мулоқотда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Жумладан, Ўзбекистон–Франция муносабатларининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган, хусусан, 2018 йил октябрь ойида Париж шаҳридаги саммитда эришилган келишувларга мувофиқ «йўл хариталари»нинг бажарилиши муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, бугунги кунда Франциянинг етакчи компаниялари иштирокида қазиб чиқариш, энергетика, саноат, транспорт ва коммуникациялар соҳалари, коммунал хўжаликни модернизация қилиш, туризм кластерларини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Франция тараққиёт агентлиги билан молиявий-техник ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли дастур қабул қилинган. Биргаликдаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида 2021 йил май ойида Тошкент шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Франция ишбилармонларининг нуфузли делегацияси иштирокида бизнес форуми ўтказилган.

Хабар берилишича, суҳбатда бир қатор қўшма маданий тадбирларни ўтказиш, шу жумладан, 2022 йилнинг биринчи ярмида Лувр музейида Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросига бағишланган кўргазмани ташкил этишга келишиб олинган.

Бундан ташқари, президентлар Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳволнинг кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашган. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алмашинувларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Президент Беларусь президенти билан телефон орқали суҳбатлашгани ва Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023