Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан телефон орқали гаплашди

Шавкат Мирзиёев 30 август куни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, суҳбат аввалида Германия президенти Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилаган.

Қайд этилишича, мулоқотда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгилаб олинган. Шавкат Мирзиёев Германия президентга Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда кўрсатилган техник-маслаҳат кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирган.

Таъкидланишича, ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, ишбилармонлик ташаббусларини, Германиянинг «Siemens», «Bosch, «Man», «Claas», «Knauf» ва бошқа кўплаб етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқлардаги саноат кооперацияси лойиҳалари ва инфратузилмани модернизация қилиш дастурларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Хабар берилишича, президентлар Ўзбекистон мактаблари ва олий таълим муассасаларида немис тилини чуқур ўрганиш масалаларига алоҳида тўхталган. Ўзаро гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам фаол давом эттиришга келишиб олинган.

Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. Франк-Вальтер Штайнмайер фуқароларнинг Ўзбекистон орқали транзит йўли билан эвакуация қилинишида кўрсатилган катта ёрдам учун яна бир бор ташаккур изҳор этган. Биргаликдаги инсонпарварлик операцияларини амалга ошириш учун яқин алоқаларни давом эттириш муҳим экани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Президент Франция президенти билан телефон орқали суҳбатлашгани ва Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023