«Толибон» ҳаракати Ашраф Ғанидан БААга олиб кетилган пулларни қайтаришни талаб қилди

«Толибон» ҳаракатининг Қатар сиёсий идораси вакили Муҳаммад Сухайл Шоҳин Афғонистон президенти бўлиб ишлаган ва мамлакатдан қочган Ашраф Ғани ноқонуний йўл билан олинган барча маблағларни қайтариши кераклигини айтди. Бу ҳақда «Doha News» хабар берди.

Фото: «Al Arabiya»

Шоҳиннинг сўзларига кўра, Ғани Афғонистон халқидан унга тегишли бўлмаган пулни олган бўлса, уни қайтариши керак.

«Нега у одамларнинг пулини ўзлаштириб олиши керак?» — деган «Толибон» вакили ва Ғанининг Афғонистондан қочишини хато деб атаган, чунки ҳаракат ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказишни таклиф қилганини айтган.

«Бизнинг  жангчиларимиз ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказиш учун уни Кобул дарвозасида кутишди, лекин у кутилмаганда қочиб кетди, ҳукуматни ташлаб, шаҳарда хавфли вазиятни яратди, тасодифан отишмалар бошланди», — дея қўшимча қилган у.

Маълумот учун, «Толибон» ҳаракати 15 августда Афғонистоннинг барча ҳудуди устидан назорат қилаётганини хабар қилган. Мамлакат президенти бўлган Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетган. Дастлаб унинг Тожикистонда, кейинчалик Ўзбекистонда экани айтилган, аммо давлат раҳбари БААда экани маълум бўлган. Ғани афғон халқига мурожаат қилиб, ўзининг кетиш сабабини очиқлаган. Унга кўра, у мамлакатда ортиқча қон тўкилишини хоҳламаган. Кейинчалик Ғани Афғонистонни тарк этаётганида ўзи билан ғазнадан 169 миллион доллар пул олиб кетгани айтилган. Афғонистоннинг қочган президенти буни рад этган ва ўзи билан нималар олиб кетганини маълум қилган.

Аввалроқ Афғонистон вице-президенти Ғани ҳукумати қулашининг сабабларини маълум қилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Ашраф Ғанига амнистия таклиф қилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023