«1991 йил 31 август куни мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида 31 август — Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан бўлиб ўтаётган тадбирда нутқ сўзламоқда.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ахборот хизмати

Президент кўпмиллатли Ўзбекистон халқи Ватан истиқлолининг ўттиз йиллик тўйини шод-у хуррамлик билан нишонлаётганини, ўзбеклар асрлар давомида озод ва эркин ҳаётни, адолатли жамиятни орзу қилиб яшаганини, бу мақсад йўлида қаттиқ курашганини, истиқлол йилларида мамлакатда янги давлат ва жамият қуриш йўлида муҳим ишлар бажарилганини, қисқа муддатда мамлакат Конституцияси ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

«‘Янги Ўзбекистон’ деб ном олган мана шу муаззам боғда биз бугун биринчи марта Мустақиллик байрамини ўтказмоқдамиз. Шу муносабат билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг самимий ва эзгу тилакларимни билдираман», — дея табрик йўллаган Президент.

Таъкидланишича, давлат раҳбари Мустақиллик йилларида амалга оширилган ютуқларни санаб, эркин фуқаролик жамияти барпо этилаётганини билдирган.

«1991 йил 31 август куни мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк тарихий воқеа юз берди. Неча юз йиллар давомида келажакка катта умид ва ишонч билан қараб, ҳамиша сабр-матонат билан яшаган халқимиз улуғ орзусига эришди – ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритди. Истиқлол йилларида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида муҳим ишлар бажарилди. Қисқа муддатда мамлакатимиз Конституцияси ишлаб чиқилди. Замонавий давлатчилик асослари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари шаклланди. Мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган Қуролли Кучлар барпо этилди. Миллий валютамиз — сўм жорий қилинди, олтин-валюта захираларимиз шакллантирилди. Қадимий тарихимиз, бой маданий меросимиз, миллий-диний қадриятларимиз, ўзлиѓимиз тикланди. Биз бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этмоқдамиз», — деган Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошлангани хабар қилинганди. Шунингдек,  Шавкат Мирзиёев «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюргани ва Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси ҳақида гапиргани маълум қилинган.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди