Аҳмад Масъуд сиёсатдан кетиш шартини айтди

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд сиёсатдан кетиши учун «Толибон» ҳаракати қандай шартни бажариши кералигини айтди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «Sky News»

Маълум қилинишича, Масъуд урушни тўхтатиб, сиёсатдан кетиши учун «Толибон» ҳаракати инклюзив ҳукумат тузиши, шунингдек, мамлакат фуқароларининг эркинлиги ва тенглигини таъминлаши керак.

«Агар ‘Толибонʼ ҳаракати ҳокимиятни ҳамма билан бўлишмоқчи, адолат ўрнатмоқчи, Афғонистонда ҳамма учун тенглик ва эркинликни таъминламоқчи бўлса, мен орқага чекиниб, сиёсатдан кетаман», — деган Масъуд.

Унинг қайд этишича, қаршилик кучлари ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишнинг бошқа йўллари қабул қилинмайди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Афғонистондаги қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Масъуд нима учун «Толибон» ҳаракати ҳукмронлигини қабул қилолмаслигини айтганди

Маълум бўлишича, ундан нима учун «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳукумат сифатида қабул қилинмаслиги сўралган.

«Биз Афғонистонни на минтақавий кучлар, на бошқа давлатлар тан олмайдиган давлатга эга бўлишни хоҳламаймиз. Биз Афғонистонда ва ундан ташқарида бир-биримиз билан тинч-тотув яшашимизга тўсқинлик қиладиган ҳукуматни хоҳламаймиз. Бизда қаршилик кўрсатишга ва салбий сценарийни амалга оширишга йўл қўймасликка куч берадиган кўплаб саволлар ва хавотирлар мавжуд. Афсуски, ‘Толибон’ ҳаракати ўз ишлари билан аллақачон инклюзивлик, бағрикенглик, инсон ва аёл ҳуқуқлари, демократик қадриятларга эга эмаслигини кўрсатди. Халқаро ҳамжамият учун ҳукуматни тан олишлари муҳим бўлган нарса. Биз алоҳида яшашни хоҳламаймиз. Минтақа ва дунё билан яхши муносабатлар ўрнатолмайдиган ҳукуматни қабул қила олмаймиз. Бундан ташқари, биз ўз халқининг ҳуқуқларини эътиборсиз қолдирадиган ҳукуматни қабул қила олмаймиз», — деган у саволга жавоб бериб.

Аввалроқ Аҳмад Масъуд Афғонистон ҳукуматининг тез қулаши билан боғлиқ 4 сабабниочиқлаганди. Шунингдек, у Панжшердаги вазият бўйича маълумот берган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023