Андижонда «Nexia» велосипедчини уриб юборди — видео
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 4 август куни «Nexia» велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 12:00 да Соҳибқирон маҳалласидан ўтган Хонобод–Андижон йўлида содир бўлган. 29 ёшли М.Х. бошқарувидаги «Nexia» йўлни кутилмаганда кесиб ўтган 1973 йилда туғилган велосипедчи А.М.ни уриб юборган.
Оқибатда велосипедчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда «Nexia» уриб юборган велосипедчи вафот этгани ва Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи велосипеддаги қизни уриб юборгани хабар қилинган.