Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
Азим Ахмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар қилди.

Маълум бўлишича, Азим Аҳмадхожаев 1979 йилда туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. 2011 йил майидан Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Қайд этилишича, у 2016 йил майидан 2017 йил мартига қадар «Асака» банки бошқарувчи раиси бўлган. 2018 йил февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, августдан ЛБМАда рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш масалалари бўйича блок раҳбари бўлган. 2019 йилда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухоро вилояти маъмурий судига янги раис белгилангани ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига чет эллик ректор тайинлангани маълум қилинган.