Ўзбекистонда 6 ойда энг кўп рўйхатга олинган жиноятлар очиқланди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 6 ойида рўйхатга олинган жиноятларнинг турлари очиқланди. Давлат статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикада:
- фирибгарлик — 9439 та (жамига нисбатан 20,7 фоиз);
- иқтисодиёт, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар — 8354 та (18,3 фоиз);
- ўғрилик — 7618 та (16,7 фоиз);
- ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш — 2500 та (5,5 фоиз);
- гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар — 2092 та (4,6 фоиз);
- порахўрлик — 1150 та (2,5 фоиз);
- безорилик — 1100 та (2,4 фоиз);
- қасддан баданга оғир шикаст етказиш — 489 та (1,1 фоиз);
- талончилик — 416 та (0,9 фоиз);
- қасддан одам ўлдириш ва одам ўлдиришга уриниш — 217 та (0,5 фоиз);
- товламачилик — 158 та (0,3 фоиз);
- номусга тегиш ва номусга тегишга уриниш — 146 та (0,3 фоиз);
- босқинчилик — 135 та (0,3 фоиз);
- ва бошқа турдаги жиноятлар 11 816 та (25,9 фоиз) рўйхатга олинган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда содир этилган жиноятлар статистикаси очиқлангани, мамлакатда оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга ошгани ва Миллий гвардия энг кўп содир этилаётган жиноятлар бўйича маълумот бергани хабар қилинган.