Янгиликлар - 10:57 · 31.08.2021

Қашқадарёда браконьерлар «Қизил китоб»га киритилган тоғ эчкисини отиб ўлдирди — видео

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги қўриқхонада браконьерлар «Қизил китоб»га киритлган тоғ эчкисини отиб ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @ekoqash

Маълум бўлишича, 24 август куни Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилган. Таъкидланишича, 3 нафар браконьер тўхтатилиб, текширилганда уларда «Қизил китоб»га киритлган тоғ эчкисинининг шохи ва бўлакларга бўлинган тана аъзолари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тузилиб, ов қуроллари расмийлаштириб олинган. Шунингдек, фуқаролар мазкур ҳудудда чорва молларини боқаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 11 бош «Қизил китоб»га киритилган жайронни ноқонуний овлаганлар ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Бухорода ноқонуний равишда ёввойи қуён овлаган браконьерлар қўлга олингани маълум қилинган.