Сурхондарёда омбудсман аралашувидан сўнг 40 млн сўмга яқин иш ҳақи тўлаб берилди

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаролар иш ҳақларини тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мурожаатда келтирилишича, «Сурхондарё Агрохизмат» МЧЖнинг тўрт нафар собиқ ходимлари шу йилнинг август ойида апрель-июль ойлари учун иш ҳақи вақтида тўланмай келгани сабабли ишдан бўшаган. Лекин уларга 4 ойлик маошлари ҳам тўланмай, ходимлар билан якуний ҳисоб-китоб қилинмаган.

Мурожаат муаллифларининг қайд этишича, улар бир неча маротаба «Сурхондарё Агрохизмат» МЧЖ раҳбариятга иш ҳақларини сўраб мурожаат қилганида, ҳозирда ушбу жамият ҳисобида маблағ мавжуд эмаслиги сабабли улар билан йил якунида ҳисоб-китоб қилишлари айтилган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, «Сурхондарё Агрохизмат» МЧЖга меҳнат қонунчилиги бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича мурожаат юборилгач, жамият собиқ ишчиларининг қолдиқ иш хақлари тўлиқ ҳисоблаб чиқилиб, уларга 40 миллион сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023