Янгиликлар - 20:55 · 31.08.2021

Telegram асосчиси Apple va Google’ни танқид қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров Apple ва Google компанияларини мобил қурилмалардаги маълумотлар ва иловаларни цензура қилишда айблади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзган.

Фото: «Global Look Press»

Унинг сўзларига кўра, одамларнинг қўлидаги смартфонлар шахсий маълумотларни ишлатадиган корпорациялар учун кузатув қурилмаси вазифасини бажаради. «Бугун Apple ва Google телефонларимиздаги маълумотлар ва иловаларни цензура қилмоқда, Visa ва Mastercard эса биз тўлашимиз мумкин бўлган товарлар ва хизматлар сонини чекламоқда», — деб ёзган Дуров.

Аввалроқ, Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси коронавирус ҳақидаги сохта маълумотларнинг блокланишини самарасиз деб атаган. Унинг сўзларига кўра, компания 19 та мамлакат ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилиб, илмий консенсусни акс эттирувчи расмий манбалардан фойдаланувчиларга коронавирус ҳақидаги сўнгги маълумотларни етказган. Дуров бундан ташқари, фойдаланувчиларни турли мамлакатлар ҳукуматларининг пандемия ҳақида хабардор қилиш ташаббусига қўшилишга чақирган.

Аввалроқ Дуров Telegram нима учун коронавирус ҳақидаги сохта хабарларни блокламаслигини айтганди. Шунингдек, инвесторлар Павел Дуровдан етказилган зарарни қоплашни талаб қилган.