«Толибон» ҳаракати Панжшерга бостириб киришга уринди

«Толибон» ҳаракати АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши фонида Панжшер вилоятига 31 август куни бостириб киришга уринди. Бу ҳақда қаршилик кучларига яқин манбага таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «The Newster»

Маълум бўлишича, қаршилик кучларининг олдинги постларига икки томондан ҳужум қилинган. Ҳужумлар Бағлон вилоятининг Андароб туманидан, шунингдек, Жабал-ус-Сираж шаҳридан амалга оширилган. Икки томонлама тўқнашувда қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати ҳужумини қайтарган.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида ҳаракатнинг Андароб йўналишидаги йўқотишлари 85 кишини ташкил қилган, «Толибон»нинг 108 нафар жангчиси жароҳатланган. Жабал-ус-Сирож яқинидаги тўқнашувда эса ҳаракатнинг 12 нафар жангариси ўлдирилган, яна 26 нафари яраланган.

Панжшер қаршилик кучлари ҳимоячилари орасида ҳам ярадорлар борлиги қайд этилган. «Толибон» ҳаракати ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.

Аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан келишув шартини маълум қилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшердаги қаршилик кучлари пистирмасига тушгани хабар берилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео