«Толибон» ҳаракати Панжшерга яна ҳужум қилди

«Толибон» ҳаракати Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари жойлашган Панжшер вилоятига яна ҳужум қилди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, айни пайтда қаршилик кучлари ва ҳаракат ўртасида Хавак довонида шиддатли жанг бўлиб ўтмоқда. Йўқотишлар ва жангарилар сони ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши фонида Панжшер вилоятига 31 август куни бостириб киришга уринганди

Маълум бўлишича, қаршилик кучларининг олдинги постларига икки томондан ҳужум қилинган. Ҳужумлар Бағлон вилоятининг Андароб туманидан, шунингдек, Жабал-ус-Сираж шаҳридан амалга оширилган. Икки томонлама тўқнашувда қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати ҳужумини қайтарган.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида ҳаракатнинг Андароб йўналишидаги йўқотишлари 85 кишини ташкил қилган, «Толибон»нинг 108 нафар жангчиси жароҳатланган. Жабал-ус-Сирож яқинидаги тўқнашувда эса ҳаракатнинг 12 нафар жангариси ўлдирилган, яна 26 нафари яраланган.

Панжшер қаршилик кучлари ҳимоячилари орасида ҳам ярадорлар борлиги қайд этилган. «Толибон» ҳаракати ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.

Аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан келишув шартини маълум қилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшердаги қаршилик кучлари пистирмасига тушгани хабар берилган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023