Тошкентда янги метропоездларнинг тақдимоти бўлиб ўтди — фото
Тошкент Марказий темир йўл вокзалида 31 август куни Россия томонидан ишлаб чиқарилган метропоездларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тақдимот маросимида Россиянинг «Метровагонмаш» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 5 та метро поезди намойиш қилинган. Мазкур метропоездлар 20 та вагондан иборат.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга йил охирига қадар шартнома асосида ушбу модификациядаги яна 20 та вагондан иборат 5 та поезд олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга Россиядан 20 та янги метро вагони юборилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Россиядан 10 та метро поездини қанчага сотиб олиши маълум қилинган.