«Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган байрамда вилоят ҳокимлари «Лазги»га рақсга тушди — видео
Вилоят ҳокимлари «Янги Ўзбекистон» боғида ўтган Мустақиллик байрами тадбирида «Хоразм лазгиси»га рақсга тушди. Бу ҳақда «Times.uz» хабар қилди.

Қайд этилишича, рақсни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов бошлаб берган. Унга Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев, Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов қўшилган.
Таъкидланишича, қолган ҳокимлар қарсак чалиб, ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаб турган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Мустақиллик байрами тантанасида нутқ сўзлагани хабар қилинганди. Шунингдек, «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошлангани ва Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси ҳақида гапиргани маълум қилинган.