«Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди

Тошкент вилоятидаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Масс-медиа фонди матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Масс-медиа фонди матбуот хизмати

Маълум бўлишича, боғнинг шакли дарахтнинг бешта шохига ўхшаб қурилган ва бу ерда аҳоли фойдаланиши учун қатор мажмуалар барпо этилган.

Фото: Масс-медиа фонди матбуот хизмати

«Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади. 

Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.  

Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда», — деди Президент.

Фото: Масс-медиа фонди матбуот хизмати

Давлат раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилди. Мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча қурилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда Тожикистон ҳомийлиги асосида қурилган мактаб очилишида Тожикистон Президенти ҳамда Шавкат Мирзиёев иштирок этгани маълум қилинган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Марказий Осиё халқаро институтининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинган.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео