Ўзбекистонда қанча фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани очиқланди
Ўзбекистонда ҳозиргача 1,9 миллион фуқаро коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 31 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 291 160 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 77 092 нафарни;
- 2-босқич эмланганлар 159 797 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 54 271 нафарни ташкил қилди.
Таъкидланишича, ҳозирги кунгача мамлакатда жами 14 629 853 доза вакцинадан фойдаланилган. Қуйида уларнинг сони очиқланган:
- 1-босқич эмланганлар 9 567 976 нафар;
- 2-босқичда эмланганлар 3 716 534 нафар;
- 3-босқич эмланганлар 1 345 343 нафар.
Хабар қилинишича, жами эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори кўрсаткичлар қуйидаги вилоятларда қайд этилган:
- Фарғона вилоятида 1 673 202 доза;
- Наманган вилоятида 1 661 749 доза;
- Андижон вилоятида 1 531 911 доза;
- Самарқанд вилоятида 1 474 724 доза;
- Қашқадарё вилоятида 1 146 752 доза;
- Сурхондарё вилоятида 1 138 139 доза;
- Тошкент вилоятида 1 096 415 доза.
Аввалроқ Коронавирусга қарши эмланган фуқароларда бепуштлик кузатилиши ҳақида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков тушунтириш берганди. Шунингдек, Ўзбекистонда эмланган фуқароларда антитанача қай даражада ҳосил бўлгани текширилиши ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими маълумот берган.