Қорақалпоғистон прокуратураси биносида ёнғин содир бўлди — видео
Қорақалпоғистоннинг прокуратура биносида 1 сентябрь куни ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 14:30 атрофида Қорақалпоғистон прокуратураси биносининг 3-қаватида содир бўлган. Аниқланишича, Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб бориб, уни қисқа вақтда бартараф этган.
Бунинг келиб чиқишига электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилган. Оқибатда балкондаги шифтнинг 4 метр/квадрат қисми зарарланган. Мазкур ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Содир бўлган ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларнинг томи ёниб кетгани хабар қилинган.