Сурхондарёда яна бир спортчига ҳужум уюштирилгани айтилмоқда — видео
Сурхондарёда спортчига ҳужум уюштирилгани ҳақида видеохабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу бўйича «Bugun.uz»га изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан 29 май куни Денов тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов давомида 7 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари 23 август куни тамомланган.
Ҳозирда жиноят иши судга юборилиш арафасида тургани маълум қилинди.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятида спорт устаси Элбек Раҳимов ўз уйида ўлдириб кетилгани хабар қилинганди. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирган. Шунингдек, Пўлат Бобожонов марҳум спортчи олдин ҳам жанжалларда иштирок этганини таъкидлаганди.