Тошкентнинг айрим ҳудудлари ичимлик суви таъминотидан узилади
Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудлари кузги-қишки мавсумга тайёргарлик сабаб ичимлик суви таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги мумкин:
- Яккасарой тумани бўйича 6 сентябрь куни Нукус кўчаси бўйлаб Глинка кўчасидан Бобур кўчасигача, Абдулла Қаҳҳор кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача, Таробий кўчаси, Дамариқ тор кўчасида;
- Олмазор тумани бўйича 7–8 сентябрь кунлари Иброҳим ота, Чуқурсой, Гулзор, Пахта, Ниҳол, Мойариқ, Бешқўрғон маҳаллалари;
- Учтепа тумани бўйича 8–9 сентябрь ва 15–16 сентябрь кунлари Чўпонота маҳалласи, Чилонзор 25-даҳаси, Чилонзор 23 мавзесидаги уйларда, Чўпонота маҳалласи, Чилонзор 25-даҳаси;
- Сергели тумани бўйича Нилуфар, Иттифоқ маҳаллалари, Сергели-8 даҳасидаги уйларда;
- Қибрай тумани бўйича 27–28 сентябрь кунлари Бобур, Ойбек маҳаллалари, Ортопедия Маркази, Тошкент аграр университетида ҳамда 29–30 сентябрь кунлари «Салар» ГЭС, Обод, Ўнқўрғон, Фаровон маҳаллаларида;
- Мирзо Улуғбек тумани бўйича 30 сентябрь ва 4–5 октябрь кунлари Қорасув-1 мавзеси, Гёте кўчаси, Мустақиллик, Лашкарбеги, Нур, Оқибат, Шаҳрисабз маҳаллаларида сув таъминоти узилади. Шунингдек, сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг айрим шаҳар ва туманлари ичимлик суви таъминоти узилгани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилда ичимлик суви таъминоти учун қанча маблағ ажритилиши айтилган.