Туркиядаги 2 та кўприкда Ўзбекистон байроғи акс эттирилади
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Истанбулнинг 2 кўпригида Ўзбекистон байроғи акс эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Истанбулдаги икки йирик кўприк Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилади. Таъкидланишича, 1 сентябрь куни Фатиҳ Султан Меҳмет ҳамда «15 теммуз» кўприклари мамлакат байроғининг яшил, кўк, қизил ва оқ рангларига безалади. Мазкур визуал шоуни соат 20:00 дан эрталабга қадар кўриш мумкин.
Аввалроқ Малайзиядаги эгизак биноларда Ўзбекистон байроғи акс эттирилиши хабар қилинган. Шунингдек, Ниагара шаршарасида Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон байроғи акс эттирилиши маълум қилинган.