«ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак» — Мақсуда Ворисова

Халқ демократик партиясидан президентликка номзодини қўйган Мақсуда Ворисова мандат кечикаётгани юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ демократик партияси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, натижалар тест тугаган кундан бошлаб, бир ҳафта муддатда чиқиши шарт. Таъкидлашича, аҳоли, айниқса умидвор ёшларнинг талабига жавоб бера олмайдиган Давлат тест маркази фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак.

«Ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига рақамлаштириш кириб келган, имтиҳон саволларининг жавоблари тўғрилигини компьютер текшираётган вақтда натижаларни чўзиш кимга керак бўлиб қолди? Ижтимоий тармоқларда ‘адолатсизлик қачон барҳам топади’, қабилидаги саволлар бежиз илгари сурилаётгани йўқ. Тўғри, абитуриент қанча балл олганини қисқа муддатда билиб олаяпти, аммо мандатни эълон қилишга, наҳотки, бир ойга яқин вақт кетса? Бизнингча, ҳамма соҳа рақамлаштирилган даврда ‘баҳона излаш’ бефойда. Ҳеч бўлмаганда Давлат тест маркази мутасаддилари халқ олдида ҳисобдорлигини англаб, ўз ҳаракатларига вақтида изоҳ беришлари керак», — дейди Мақсуда Ворисова.

Қайд этилишича, ривожланган мамлакатларда биздаги каби ўқишга кириш бўйича баъзи тоифаларга имтиёзлар эмас, юқори билим учун рағбат, стипендиялар, таълим грантлари мавжуд. Таълимда аҳолининг барча қатламларига тенг имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув юртларига киришдаги имтиёзлар тизимини жиддий ислоҳ этиш зарур. Имтиёзлар фақат республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун (махсус шартлар асосида, ўз йўналишлари бўйича) қолдирилса, мантиқан тўғри бўлади. Қолган барча абитуриентлар соғлом рақобат муҳитида, адолат мезони бўйича сараланиши даркор.

Унга кўра, тўлов-контракт миқдорини белгилашда ҳам аҳолининг реал даромадларини ҳисобга олиш адолатдан бўлади. йрим абитуриентлар контракт пулини тўлашга қурби етмагани боис ўқишни ташлаб кетади. Шунга мувофиқ, аҳолининг кам даромадли қатлами учун ҳам мақбул келадиган таълим кредити линиясини ишлаб чиқиш, уларга грантлар ажратиш, контракт миқдорини қабул пайтигина эмас, балки ўқиш жараёнида ҳам дифференциаллаштириш мақсадга мувофиқ.

«Масалан, талаба ўқув йилини аъло баҳоларга тугатса, бу унинг стипендиясига ҳам, контракт миқдорига ҳам таъсир кўрсатсин. Шунда ёшларда илм олишга иштиёқ кучаяди, таълим сифати ортади. Жамиятимиз юқори билимли, ватанпарвар, қизиқувчан, адолат тамойилларида тарбия топган ўтюрак кадрларга жуда муҳтож», — дейди президентликка номзод.

Аввалроқ ХДП номзоди дастуридаги асосий масала нима эканини айтгани ва Афғонистондаги вазиятга муносабат билдиргани хабар қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023