«Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача яшил коридор концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз» — Шавкат Мирзиёев
Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёти банки йиғилишида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача яшил коридор концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Йиғилишдаги нутқида Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки фаолияти бўйича бир қанча таклифлар бериб ўтди. Улардан биринчиси Африка ва Осиё ўртасидаги «Яшил коридор» ни яратиш бўлди.
«Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача ‘Яшил коридор’ номли савдо-иқтисодий маконни шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Айниқса, бу пандемия даврида ғоят катта аҳамиятга эга. Концепциянинг рўёбга чиқарилиши ўзаро савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришга, мамлакатларимизнинг барқарор ўсишига ва иқтисодий жиҳатдан бирлашишига хизмат қилади», — деди Президент.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев яна бир бор Афғонистон масаласига тўхталгани айтилганди.