Ҳаво ифлосланиши инсон умрини қанчага қисқартириши аниқланди
Ҳавонинг ифлосланиши йиллар давомида бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамларнинг ҳаётини қисқартиради ва умр кўриш давомийлигига катта хавф туғдиради. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Маълум қилинишича, Чикаго университети Энергия сиёсати институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳавонинг ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган стандартлардан паст бўлган мамлакатларда одамларнинг умри ўртача 2,2 йилга қисқаради.
Таъкидланишича, Ҳиндистонда аҳоли ўртача 5,9 йиллик умрини йўқотиши мумкин, ифлосланиш юқори бўлган Деҳли ва Калкутта шаҳарларида эса бу кўрсаткич 9 йилни ташкил қилади. Бу сайёранинг бошқа жойларидан 10 баравар юқоридир. Ҳиндистондан кейинги ўринда ифлосланиш бўйича Бангладеш туради, мамлакатда умр қисқариши 5,4 йил, Непалда 5 йил, Покистонда 3,9 ва Сингапурда 3,8 йилни ташкил қилади.
Шунингдек, ҳисоботда Марказий ва Ғарбий Африкада ҳаво ифлосланишининг умр кўриш давомийлигига зарарли таъсирини ОИВ/ОИТС ва безгак каби касалликлар билан тенглаштириш мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ олимлар инсониятни тўхтатиб бўлмайдиган иқлим ҳалокатидан огоҳлантирганди. Шунингдек, дунёдаги экологик жиҳатдан энг тоза шаҳар аниқланганди.