Ўзбекистондан 37 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистондан 37 нафар фуқаро қурилиш ва бошқа соҳаларда ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум қилинишича, агентлик ҳамда Россиянинг «РЖДстрой» акциядорлик жамияти ўртасида темир йўл қурилишида ишлаш учун бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган. Унга асосан, танловдан муваффақиятли ўтган 7 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, суғурта хизматлари кўрсатилган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, улар Бухоро халқаро аэропортидан Иркутск вилоятига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилган. Таъкидланишича, бу фуқароларнинг йўл ва турар жой билан боғлиқ барча харажатлари иш берувчи томонидан қопланмоқда.

Шунингдек, агентлик ва Россиянинг «ПСП» масъулияти чекланган жамияти ўртасида имзоланган келишувга асосан 25 нафар фуқаро Тошкент–Новосибрск–Благовешенск йўналишидаги авиарейс, «Балтранс» корхонаси ўртасида имзоланган келишувга асосан 5 нафар фуқаро Тошкент–Санкт-Петербург йўналишидаги авиарейс орқали ишлаш учун Россияга жўнатилган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Хабар қилинишича, хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, уларга тарқатма материаллар берилган.

Аввалроқ Россияга 33 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун жўнаб кетгани, Ўзбекистондан 40 нафар фуқаро Россияга ишлаш учун жўнатилгани ва 91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга кетгани хабар қилинган.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023