Ўзбекистонга Германиядан коронавирусга қарши юқори самарага эга препарат келтирилди

Германия Ўзбекистонга ковидга қарши 20,6 миллион евролик препарат юборилиши ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати дори воситалари Тошкентга етиб келганини маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтган. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этган.

Қайд этилишича, «Casirivimab/Imdevimab» (Швейцариянинг «Roche» фармацевтика компаниясидан) COVID-19’га қарши сунъий «антитаначалар коктейл»и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штамларига чидамли ягона препарат ҳисобланади. Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонга ўзбек–хитой вакцинасининг яна 3 миллион дозаси келтирилгани ва Ўзбекистонга АҚШдан «Mоderna» вакцинасининг 3 миллион 60 дозаси олиб келингани маълум қилинган.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео